Учебный центр OOO "Xavsiz Mehnat"
Ўзбекистон Республикаси Мехнат Кодексининг 351-354, 359-362 - моддаларида, Ўзбекистон Республикасининг “Мехнатни мухофаза қилиш тўғрисида” янги тахрирдаги Қонунининг талабларига асосан корхона ва ташкилотларнинг рахбарларига ишчи-ходимларнинг мехнатни мухофаза қилиш бўйича бир неча мажбуриятларни юклайди.
Қонуннинг 5-моддасида “меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, барча ташкилотлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талабларни белгилаш, фан, техника ютуқларидан ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича илғор миллий ва хорижий тажрибадан фойдаланиш, халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш” деб кўрсатилиб ўтилган.
“Мехнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23- моддаси талабларига асосан Иш берувчиларга (вазирлик, корхона, ташкилотлар рахбарларига) ишчи-ходимларнинг мехнатини мухофаза қилиш борасида бир қатор мажбуриятларни юклайди.
Бунда, Қонуннинг 25-моддасида эса “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқувдан ўтмаган, йўл-йўриқлар олмаган ва билимлари текширилмаган шахсларни ишга қўйиш таъқиқланади.” деб кўрсатиб ўтилган.
Компаниямизнинг юқори малакали мутахассислари томонидан Вазирлар Махкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат Инспекциясидан 2021 йил 1 декабрдаги 016555-сонли Тасдиқномаси асосида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолияти ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 050225-сонли Тасдиқномаси асосида ташкилотларда мехнатни мухофаза қилиш сохасидаги хизмат вазифасини амалга ошириш ва мехнатни мухофаза қилиш сохаси мутахассиларининг малакасини ошириш ва қайта тайерлаш фаолияти билан Мехнатни мухофаза қилиш сохасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиси сифатида ўқув курсларини корхона ва ташкилотларга хизмат кўрсатмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб, қайд этилган Қонун талабларидан келиб чиққан холда, Сиздан корхона ишчи ходимларни мехнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси масалалари бўйича ўқув курсларида ўқитишда амалий ердам беришингизни сўраймиз.